Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Апрель/2021   Спорт

Кун хабари: Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади


ТОШКЕНТ, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитаси йиғилиши баённомасига биноан, Литва мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қитъа терма жамоалари номи маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, ОФК Кувайтда бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича Осиё чемпионатини коронавирус пандимияси сабабли бекор қилганди.

Мусобақа регламентига асосан турнирда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши керак эди. Шу сабабли мазкур квоталар ОФК Ижроия қўмитаси белгилаган мезонга кўра тақсимланди.

Мазкур жамоалар номини аниқлашда уларнинг сўнгги Осиё чемпионатларидаги иштироки натижалари ҳисобга олинди. Уларга кўра, футзал бўйича Ўзбекистон, Япония ва Эрон миллий терма жамоалари Жаҳон чемпионати-2021 баҳсларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, Ироқ, Ливан, Таиланд ва Вьетнам вакиллари мундиалга бериладиган яна 2 та йўлланма учун плей-офф турнирида ўзаро баҳслашадиган бўлди.

Мавзуга оид

Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогига қ...

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогининг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ...

Туркий Кенгаш бош котиби Туркия Суперкуб...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президент Равшан Эрматов кеча Туркий тилли дав...

Исроил: Самарқанд яриммарафонида элчихон...

Бугун Самарқанд шаҳрида халқаро хайрия «Samarkand Half Marathon» яриммарафони бўлиб ўтди....

Сўнгги янгиликлар