Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Январь/2023   Ватандошларимиз

Кубань олий билим юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув ўтказилди

РОСТОВ-ДОН, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Кубань давлат университети (КДУ) раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда КДУ биринчи проректори Темир Хагуров университетда 30 мингга яқин талабалар таҳсил олиши ва шулардан 79 нафари Ўзбекистон фуқаролари эканини билдирди. Ўзбекистонлик ёшларнинг аксарияти аксарияти филология йўналишида билим олмоқда.

Темир Хагуров университет Ўзбекистон олий таъдим юртлари билан академик ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканига урғу бериб, бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика университети, Қарши давлат университети, Навоий давлат педагогика университети билан яқин алоқалар ўрнатилганини қайд этди. Ўзбекистонда рус тили ва бошқа фанлар бўйича педагог кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта ўқитишда ҳамкорликка тайёрлик маълум қилди. 

Маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни ривожлантириш мақсадида Кубань давлат университети қошида Ўзбек тили ва маданияти марказини таъсис этиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.

Бош консулхона вакиллари Кубань давлат университети ва Кубань давлат қишлоқ хўжалиги универитетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан давра суҳбати ўтказди.  Унда ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Консутитуциясига киритиш таклиф этилаётган ўзгаришлар ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида ҳам сўзлаб берилди. Ушбу жараёнда талабалар фаол қатнашишга чақирилди.

Мулоқот чоғида ёшларнинг таълим олиш ва яшаш шароитлари ўрганилди, шунингдек, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Мавзуга оид

Шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун ...

Флоридадаги вантандошларимиз Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун муно...

Япон профессори билан “СOVID-19” салбий ...

Мамлакатимизнинг Токиодаги элчихонаси томонидан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йил...

Элчи Баҳром Бобоев: Украина ҳудудида бўл...

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев «Дунё» АА учун интервьюсида Украина ҳуду...

Сўнгги янгиликлар