Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2020   COVID-19

Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6 минг 755 тага етди

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /“Дунё” АА/.  Ўзбекистонда 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 93 тага ортиб, 6 минг 755 тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими манбасига асосланиб.


 Янги касалланиш билан боғлиқ 51 ҳолат Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 та ҳолат Тошкент шаҳрида (шундан 35 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 таси аҳоли орасида), 5 та ҳолат Тошкент вилоятида (шундан 3 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 таси аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4 минг 560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) дарддан тўлиқ соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 2 минг 176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Пандемияга қарши курашиш бўйича халқаро ...

Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда халқаро молия инст...

Ўзбекистонда яна 109 кишида коронавирус ...

Ўзбекистонда 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...

COVID-19: Жума куни мамлакатимизда 10 ки...

Жума куни Ўзбекистонда 10 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилгани ҳолда касалланганлар...

Сўнгги янгиликлар