Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Июнь/2021   Жамият

Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги делегацияси Самарқандга ташриф буюрди


ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Раззоқович Бобожонов ва Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги бош комиссари Ким Чанг Йонг бошчилигидаги делегация Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси фаолияти билан танишиш мақсадида  вилоятда бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик манбасига кўра, ташриф давомида бугунги кунда Ўзбекистонда, хусусан, Самарқанд вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар чора-тадбирлар борасида тажриба алмашуви жараёни бўлиб ўтди.

Шунингдек, меҳмонлар «Хавфсиз шаҳар» ва «Хавфсиз туризм» концепциялари доирасида вилоят ИИБда барпо этилган замонавий «Ситуацион марказ», «102» тезкор тизими имкониятларидан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ходимлар учун яратилган шароитлар билан таништирилди.

Тадбир давомида, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 2021-2022 йилларда жамоат тартибини сақлаш бўйича амалий ҳамкорлик тарбирлар режаси - «Йўл харитаси» ижросини таъминлаш юзасидан биргаликда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Шунингдек, Жанубий кореялик ҳамкасбларга Самарқанднинг туристик объектларида хавфсизликни таъминлаш амалиёти тақдим этилди.

Мавзуга оид

Малайзиядаги етакчи илмий марказлар била...

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Демократия ва иқтисодий ишлар институти ...

Хитойдан 250 нафар Ўзбекистон фуқароси ч...

Мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, бугун маҳа...

Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиг...

Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик а...

Сўнгги янгиликлар