Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Иқтисодий дипломатия

Кентукки штати Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Кети Смит: Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрмиз

ВАШИНГТОН, 30 июнь. /«Дунё» АА/. АҚШ минтақалари билан амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Америка ишбилармон доира вакилларини мамлакатимизда бўлаётган жараёнларга жалб этиш доирасида Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Кентукки штати иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Кэти Смит билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Учрашувда мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотлар, замонавий Ўзбекистоннинг устувор вазифалари, республикада хорижий бизнес вакилларининг иштирокини кенгайтириш, уларнинг фаолияти учун қулай шароитлар яратиш, иш ўринларини кўпайтириш, Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги савдо-саноат маркази сифатида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Музокаралар чоғида мамлакатимиз ва Кентукки штати ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, сув тақчил ҳудудларда самарали ирригация йўналишида АҚШ илғор тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Кэти Смит Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, мамлакат аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга қаратилган юксак тараққиёт динамикаси Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда салмоқли кучга айланишини алоҳида таъкидлади.

Вазир ўринбосари, штатнинг иқтисодий салоҳияти ҳақида гапирар экан, минтақа тупроғи таркибида кальций миқдори юқори бўлгани сабабли, асосан, йилқичилик билан шуғулланилганини айтиб ўтди. Шу билан бирга, бугунги кунда Кентукки иқтисодиётида қишлоқ хўжалигидан ташқари автомобилсозлик, энергия ёқилғиси ишлаб чиқариш ва тиббиёт муассасалари ҳам юқори натижаларга эришмоқда.

Учрашувда Кентукки штати Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг асосий вазифаси иш ўринлари яратиш, бизнесга сармояларни рағбатлантириш, янги саноат корхоналарини жалб қилиш ва мавжуд компанияларнинг кенгайишига ёрдам беришдан иборат. Шунингдек, ушбу идора тадбиркорлар, стартаплар ва кичик бизнес эгаларини қўллаб-қувватлайди ва ресурслар билан таъминлайди.

Учрашув якунида Кэти Смит мамлакатимиз билан алоқаларни ривожлантиришга, Кентукки тажрибасини ўрганишга истак билдирган мутахассислар билан ҳамкорлик қилишга ҳамда штат ишбилармон доира вакилларини Ўзбекистон билан муносабатлар ўрнатишга ундашга тайёрлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1792 йил 1 июнь куни Америка Қўшма Штатлари таркибига қабул қилинган Кентукки қишлоқ хўжалиги юритиш учун қулай шароитлари билан яхши таниш. Штат мамлакатда эчки парваришлашда 5-ўрин, қорамол парваришида 8-ўрин, маккажўхори етиштиришда 14-ўринда туради. Кетуккининг ялпи ички маҳсулоти 194 миллиард долларга тенг, аҳолиси эса 4,5 миллион кишини ташкил қилади. Aвтомобилсозлик, энергетика ёқилғиси ва тиббиёт ҳам штат иқтисодиётининг муҳим тармоқлари ҳисобланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Франция савдо-иқтисодий ал...

Мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси вакиллари Франция билан савдо-иқтисодий алоқаларни р...

Жиззахда етиштирилаётган заъфароннинг Ит...

Кеча «BMB Trade Group» компаниясининг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Италияни...

Ўзбекистондан Эронга дуккакли маҳсулотла...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-...

Сўнгги янгиликлар