Uz / Ўз Ru En

Toshkent

25/Май/2020   Иқтисодиёт

Карантин ва бошқа қатор чекловларга қарамасдан Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш кутилмоқда


ТОШКЕНТ, 25 май. / “Дунё” АА/. Германиянинг “Germany Trade & Invest” – GTAI веб-саҳифасида ана шундай сарлавҳа остида мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола муаллифи Уве Штробах дунё бўйлаб коронавирус сабабли жорий этилган карантин ва бошқа қатор чекловлар кўплаб мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир этаётганига эътибор қаратган. Мутахассисларнинг тахминларига кўра, 2020 йилда мамлакат ички ялпи маҳсулоти пандемия бошланмасдан олдин кутилган 5,5 фоиз ўрнига 1,8 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.

“Ўзбекистон ҳукумати тахминича, мамлакат экспорт соҳасида камида 1,1 миллиард доллар миқдорида камомад бўлиши кутилмоқда. Бунинг асосий сабаби жаҳон бозоридаги мис ва мисдан тайёрланган товарларга бўлган нарх-навонинг арзонлиги ҳамда хорижда ип-газлама, шунингдек ипак маҳсулотлари каби тўқимачилик маҳсулотларига, турли хил мева-сабзавот ва минерал ўғитларга талабнинг пасайганидадир”, деб қайд этилади мақолада.

Чет эл сармоялари билан бошланган ёки энди бошланиш арафасида турган кўплаб лойиҳаларнинг амалга ошиши секинлашмоқда.

Муаллиф коронавирус пандемияси Ўзбекистоннинг яна бир манфаатли соҳасига салбий таъсир этиши мумкинлиги ҳақида фикр юритади. Сўнгги йилларда тез ривожланишга эришган туризм соҳасидан тушадиган йиллик хорижий валюта ҳажми жорий йил кутилганидан 150 миллион долларга кам бўлиш эҳтимоли бор. Бундан ташқари, хориждаги кўплаб ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг мамлакатга қайтиб келишини ҳам инобатга олиш керак бўлади. Улар томонидан хорижий давлатлардан мамлакатга амалга ошириладиган пул ўтказмаларининг камайиши ҳам республика ички истеъмол бозорига салбий таъсир кўрсатиши тахмин қилинмоқда.

Мавзуга оид

Кувайтнинг «Ал-Анба» газетасида икки мам...

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳромжон Алоев ушбу давлатнинг «Ал-...

«Ўзбекнефтгаз» АЖ делегацияси Озарбойжон...

«Ўзбекнефтгаз» акционерлик жамияти делегацияси «Socar» компаниясининг (Озарбайжон) интегра...

Қозоғистонда “Ўзбек тили дўстлари” клуби...

Мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан «Ўзбек тили дўстлари» клуби фаолиятин...

Сўнгги янгиликлар