Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Январь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари Озарбайжон ОАВ диққат марказида

БОКУ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг оммабоп нашрларидан бири - «Каспий» газетаси электрон портали (kaspiy.az) саҳифасида “Ўзбекистонда капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари қўлланилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда мамлакатимизда “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилингани озарбайжонлик ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола этилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан бошлаб қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдоларида қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда сотувчи (эмитентдан ташқари) фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўлаши тартиби ўрнатилиши қаламга олинган.

Шу билан бирга, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб маҳаллий эмитентларга андеррайтернинг тавсиясига кўра, ўз акцияларини «Тошкент» РФБда дастлабки жойлаштиришдан сўнг хорижий фонд бозорларида жойлаштириш ёки бир вақтнинг ўзида маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида жойлаштириш ҳуқуқи берилиши ҳам маълум қилинган.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистонда кимё саноатининг ривожлани...

Италиянинг «Scenari-Internazionali» онлайн-журналида «Ўзбекистон ҳукумати ва IFC ўртасида ...

«Le Figaro»: Франция компанияси Тошкент...

Францияда нашр этиладиган «Le Figaro» газетасида «Ўзбекистон: «Veolia» Тошкент шаҳрининг м...

«The Korea Herald» мустақиллигимизнинг 3...

Жанубий Кореянинг энг оммабоп нашри ҳисобланган «The Korea Herald» газетаси ўзининг 31 авг...

Сўнгги янгиликлар