Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Июнь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Камбағалликни қисқартиришнинг ўзбек модели Европа оммавий ахборот воситалари диққат марказида

БРЮССЕЛЬ, 7 июнь. /«Дунё» АА/. Европа Иттифоқининг «EU Reporter» онлайн-нашрида «Камбағалликни қисқартиришнинг ўзбек модели. Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимояни таъминлашда тўпланган тажрибадан қандай фойдаланади?» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


«Ўзбекистонда сўнгги йилларда камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг кўмакка муҳтож қатламлари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича жўда кўп ишлар амалга оширилди, деб ёзади онлайн-нашр. - 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам камбағаллик даражасини икки баравар камайтириш мақсад қилиб қўйилган. Стратегияга мувофиқ, ана шундай кўпгина муҳим мақсадларга эришиш учун мамлакатда иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва уни янада эркинлаштириш бўйича чуқур таркибий ислоҳотлар изчиллик билан ҳаётга тадбиқ этилмоқда».

Мақолада Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақидаги маълумотлар ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган. “Аҳолининг кўмакка муҳтож қатламларига ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш учун «Темир дафтар» маълумотлар базаси тизими яратилган. «Шунингдек, «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» тузилди. Рўйхатларни шакллантиришда ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлашга, шунингдек, билим ва касб-ҳунар эгаллашга хохиши бўлган одамларга алоҳида эътибор берилади», деб ёзади «EU Reporter».

Таъкидланганидек, 2021  йил 1 апрелдан бошлаб камбағалларни ҳисобга олишнинг янги механизми уларни «Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри» электрон ахборот тизимига киритиш орқали жорий этилди. Бу кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдамни автоматик равишда олиш имкониятини яратади.

Мавзуга оид

Сўров Ўзбекистоннинг Германия компанияла...

«Deutsche Algemeine Zeitung» газетаси сайтида «Марказий Осиёда фаолият юритаётган Германия...

Самарқандда ЮНВТО Бош Ассамблеясига тайё...

Испаниянинг «The Diplomat in Spain» етакчи ахборот агентлиги «Самарқанд - 2023 йилда жаҳон...

Бухорода ўтказилган Ўзбекистон-Туркманис...

Туркманистоннинг «News Central Asia» ахборот агентлиги томонидан 13 июль куни Бухоро шаҳр...

Сўнгги янгиликлар