Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Май/2021   Экология

IX Невский халқаро экологик конгрессида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш лойиҳалари тақдим этилди


ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. Кеча «Сайёра экологияси – барқарор ривожланиш” шиори остида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги миллий стратегия ва лойиҳаларга, экологик масъулиятни ҳис этган ҳолда юриш-туриш, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол маданияти, соғлом турмуш тарзи масалаларига бағишланган IX Невский халқаро экологик конгресси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, видеоконференцалоқа форматида ташкил этилган тадбирда МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро Ассамблеяси аъзолари, МДҲ мамлакатлари ҳокимият органлари, илмий экспертлар ва ишбилармон доиралар ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон номидан конгресс очилиш маросимида Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасининг раиси Борий Алихонов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ялпи мажлис, миллий лойиҳаларни ривожлантириш, табиий ресурслар ва биохилма-хилликни сақлаш, иқлим сиёсати, “яшил” энергетика , экологик таълим, сув объектларини барқарор ривожлантириш бўйича давра суҳбатлари икки кун давомида (27-28 май кунлари) ўтказиладиган IX Невский халқаро экологик конгресси дастуридан ўрин олди. Экологик хавфсизлик мавзуси ҳам муҳокама этилди. 

Борий Алихонов Орол денгизининг қуриши, иқлим ўзгариши, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилган чора-тадбирлар, қисқа ва ўрта муддатли истиқболда сув истеъмол қилиш, янги “ноу-хау” агробиотехнологиясини жорий этиш каби масалаларга алоҳида  урғу берди.

Иштирокчилар сув ресурсларини зарарсиз, ўзаро манфаатли бошқариш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Мавзуга оид

Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон атроф-м...

Бельгиянинг «Travel Tomorrow» журнали веб-сайтида Ўзбекистоннинг биологик хилма-хилликни с...

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида атроф-...

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари И...

АҚШдан муносабат: Оролбўйи минтақасини р...

«Табиий офат: Орол денгизи ва унинг барқарор ривожланиш сабоқлари» китоби муаллифи Марк Эд...

Сўнгги янгиликлар