Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Ноябрь/2021   Инвестициялар

ИТСВ:Наманган вилоятида инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизими фаол жорий этилмоқда

 ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Наманган шаҳри ва Наманган вилояти туманлари даражасидаги маҳаллий ҳокимият органларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига масъул бўлган раҳбарлар билан йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этган йиғилишда вилоятда инвестициявий ва экспорт фаолиятининг кўрсаткичлари, ҳудудий инвестиция дастурининг бажарилиши ҳамда вилоят саноат салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари кўриб чиқилди.

Инвестициявий ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини жорий этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳудудда ташкил этилган лойиҳа гуруҳларининг фаолияти ўрганилди. Уларнинг вазифалари фойдаланилмаётган ер участкалари, бино ва иншоотлар, табиий ва инфратузилмавий ресурслар каби вилоятнинг ишга солинмаган иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш, туман ва шаҳарларни ривожлантириш стратегияси ва концепцияларини шакллантириш, шунингдек, харидоргир юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат кооперациясини йўлга қўйишга қаратилган юқори даромадли ва иқтисодий жиҳатдан самарали лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Учрашув иштирокчилари аниқ ҳолатлар ва лойиҳалар мисолида янги тизимни ўзилари бириктирилган ҳудудларда синаб кўриш бўйича шахсий тажрибалари билан ўртоқлашдилар ҳамда ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни самарали жорий этиш бўйича ғоя ва таклифларини билдирди.

Янги тизимни амалда жорий этишнинг турли жиҳатлари, жумладан, молиялаштириш манбаларини аниқлаш, энг истиқболли лойиҳаларни танлаш, лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқариш объектлари фаолиятининг мониторингини олиб бориш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди. Алоҳида лойиҳалар учун юзага келган масалаларни ечишнинг аниқ алгоритмлари ишлаб чиқилди.

Жойларда ишларни жадаллаштириш, инвестициявий лойиҳалар ташаббускорлари, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда улар фаолиятида дуч келаётган муаммоларни тезкор ҳал этишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга бажарилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда вилоятда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этишни жадаллаштириш бўйича қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Мавзуга оид

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Кор...

Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон Сирдарё...

«Wikipedia» порталининг ўзбек тили сегме...

«Wikipedia» порталининг ўзбек тили сегментини тўлдириш бўйича талаба-ёшлар ўртасида танло...

Ўзбекистон делегацияси Исроил инновацио...

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг МА...

Сўнгги янгиликлар