Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча  Туркия Олий таълим Кенгаши раиси Эрол Ўзвар бошчилигидаги мазкур Кенгаш раҳбарияти вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашувда, шунингдек, Туркия элчиси Олган Бекар ҳамда Туркия Савдо вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Учрашув чоғида олий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Туркиянинг етакчи таълим муассасалари иштирокида Ўзбекистонда Ўзбек-Турк университетини ташкил этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Тегишли келишувга 2020 йилнинг августида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Анқара шаҳрига ташрифи чоғида эришилган эди. Томонлар ушбу йўналишдаги навбатдаги тадбирларни белгилаб, мавжуд масалалар юзасидан яқин истиқболда келишишга қарор қилдилар.

Таълим соҳасида ҳамкорликда эришилган бошқа муваффақиятлар ҳам қайд этилди. Хусусан, Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент филиали ва Бухоро Давлат тиббиёт институти қошида ташкил қилинган Туркия тиббиёт фанлари университетининг факультети муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро тайёрлик билдирилди, шу муносабат билан Туркиянинг етакчи таълим муассасаларининг Ўзбекистон ҳудудларида муҳандислик, санъат, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби соҳаларда янги филиалларини ташкил қилиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинуви бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шу нуқтаи назардан, илмий тадқиқотчиларнинг малакасини юксалтириш ҳамда талабаларнинг билим ва кўникмалари даражасини ошириш, шунингдек, икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида маърузалар, амалий машғулотлар, интерфаол семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшимча таклифлар алмашдилар ҳамда келишилган дастур ва ташаббусларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида яқин мулоқотни давом эттиришга келишдилар.

Мавзуга оид

Нидерландияда Ўзбекистон савдо уйи очил...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Нидерландияда Ўзбекистон сав...

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ве...

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида 17 февраль куни Ўзбекистон ...

Ўзбек мева-сабзавотларини Буюк Британияг...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан “Урганч – Лондон” форматида «Perfect Logist...

Сўнгги янгиликлар