Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВда Ўзбекистон ва Исроил ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча  Исроил туризм вазири, Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Йоэл Развозов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, учрашувда икки мамлакат ташқи ишлар идоралари ва дипломатия ваколатхоналарининг раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Конструктив руҳда бўлиб ўтган суҳбат давомида сиёсат, иқтисодиёт, инвестициялар, савдо, маданият ва туризм соҳаларидаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг қатор муҳим масалалари муҳокама қилинди.

Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, бутунжаҳон ва минтақавий халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги мулоқотни ривожлантириш, шунингдек, турли даражадаги ўзаро ташрифлар сонини кўпайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Томонлар савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларнинг долзарблигини таъкидладилар. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва номенклатурасини диверсификациялаш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, бу борада икки мамлакат ташқи савдо идоралари раҳбарларининг ўринбосарларидан иборат қўшма ишчи гуруҳи тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, Исроил компанияларини Ўзбекистонда тўқимачилик, кимё ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва туризм каби соҳалардаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Мулоқот чоғида жорий йилда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Исроил ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилишини, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форумни ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар кўриб чиқилган барча соҳаларда яқин ва конструктив ҳамкорлик қилишга содиқлигини билдирдилар ҳамда қўшма ташаббусларни илгари суриш бўйича кейинги саъй-ҳаракатларни келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Нурафшон шаҳрида Жанубий Корея стандартл...

Кеча Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ва Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси...

Ўзбекистон ва Латвия ҳукуматлараро комис...

Ўзбекистон элчиси Кадамбой Султонов Латвия иқтисодиёт вазири Янис Витенбергс билан учрашди...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раҳ...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида 19 декабрь...

Сўнгги янгиликлар