Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Май/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 24 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, музокаралар чоғида кўп қиррали Ўзбекистон – АҚШ жорий ҳамкорлигининг кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар икки тарафлама муносабатлар ва минтақавий шериклик доирасида ҳамкорликда эришилган сезиларли ютуқларни мамнуният билан қайд этди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика йўналишларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. АҚШ бизнесини Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш ҳамда ўзбек экспортчиларини қўллаб-қувватлаш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича қўшма дастур ва ташаббусларни рўёбга чиқаришда амалий ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар минтақада транспорт ва логистика йўлакларини диверсификация қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда йирик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишди.

«Яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, ёшлар тадбиркорлиги, тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳиятини юксалтириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг техник ва маслаҳат ёрдамини жалб қилишни назарда тутган ҳолда, Агентлик билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг истиқболли тармоқларида хусусий сектор лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Музокаралар жараёнида Америка томони Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш масалаларида зарур техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттиришга содиқлигини билдирди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган барча масалаларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Буюк Британияда Ўзбекистон қишлоқ хўжали...

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси ме...

Ўзбекистон нефть ва газ маҳсулотларини ...

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Покистоннинг «AKD Group» корпорацияси вакиллари ўртасида учрашув бўли...

Нидерландия чорвадорларининг тажрибаси Ў...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги жабҳасидаги илғор хори...

Сўнгги янгиликлар