Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Декабрь/2022   Иқтисодиёт

ИТСВда бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатимиз ҳудудларининг саноат салоҳияти таҳлил қилинди

ТОШКЕНТ,  3 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида  (ИТСВ) вазирнинг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов бошчилигида тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Йиғилишда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар ва янги захиралардан фойдаланиш чора-тадбирлари, саноатнинг турли тармоқларидаги ишлаб чиқариш корхоналарини ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар ва 2023 йилга мўлжалланган ҳудудий инвестисия дастурларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тижорат банклари ва вилоятлар масъул раҳбарлари, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларидаги саноат корхоналари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича республика ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботлари танқидий руҳда тингланди. Ишчи гуруҳлар томонидан 45 мингдан ортиқ саноат корхонаси фаолияти ўрганилиб, уларнинг 5 мингтасида турли муаммолар аниқланди ҳамда уларни тезкор ҳал этиш бўйича манзилли «Йўл хариталари» ишлаб чиқилди. Хусусан, 1700 та корхона кредит маблағларини олишда, 1300 та корхона тегишли инфратузилмавий коммуникацияларига уланишда муаммоларга дуч келди.

Йиғилиш якунлари бўйича тегишли раҳбарларга «Йўл хариталари»ни ўз вақтида амалга ошириш ва ҳар бир ҳудуд салоҳиятидан келиб чиқиб, қўшимча истиқболли инвестисия лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Мавзуга оид

«Texnopark»да Италия компанияси билан ҳа...

«Texnopark» ва «Ferroli» халқаро концерни ўртасида Ўзбекистонда иситиш ускуналарини ишлаб ...

Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасида бозор ...

2022 йилги давлат дастурига асосан, табиий газ таъминоти тизимини ислоҳ қилиш ва рақобат б...

Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон биз...

Бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми ўз ишини бошла...

Сўнгги янгиликлар