Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Ноябрь/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВда Жанубий Кореянинг Эксимбанки томонидан қўллаб-қувватланган умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ)  Корея Эксимбанкининг EDCF  жамғармаси бош директори Хва Жун Со билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ИТСВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида мазкур жамғарма томонидан қўллаб-қувватланган умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Миллий онкология маркази ва Катталар учун кўп тармоқли тиббиёт клиникаси қурилиши ҳамда «Toshkent Pharma Park» кластери ҳудудида фармацевтика университетини ташкил этиш (1-босқич) лойиҳалари шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, «Тиббиёт университетини ташкил этиш» ва «Toshkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш»  (2-босқич) лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида аҳдлашув баённомасини имзолашни тезлаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Томонлар, шунингдек, қарз битимларини имзолашдан олдинги тартиботларни соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар ва ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини, жумладан, минтақавий автомобиль ҳамда темир йўл коммуникацияларини ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришни белгилаб олдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган ташаббусларни, шунингдек, 2023-2024 йилларда ҳаётга татбиқ этишга режалаштирилган янги лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Япония иқтисодий ҳамкорлик...

Мамлакатимизнинг Токиодаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг «TOMOE VALVE CO. LTD»...

Жанубий Корея ишбилармонлар делегациясин...

Кеча Тошкентда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) томонидан Жанубий Корея-Ўзбек...

Кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бў...

Кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича му...

Сўнгги янгиликлар