Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Ноябрь/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВда 250 миллион долларлик Ўзбекистон-Туркия инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Туркиянинг «Akcha Xolding»  компанияси директорлар кенгаши аъзоси Аҳмет Бильге Гўксан билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, «Akcha Xolding» Туркиядаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, унинг таркибида енгил саноат, энергетика, озиқ-овқат маҳсулотлари, турбодизел генераторлари ва моторлар ишлаб чиқариш соҳаларидаги корхоналар мавжуд. Ушбу компанияда 20 мингдан ортиқ ходим ишлайди.

Учрашувда тўқимачилик саноати, қайта тикланувчи энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда икки томонлама муносабатларни фаоллаштиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Туркия компанияси вакиллари Ўзбекистонда инвесторларнинг муваффақиятли фаолият юритишлари учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаб, Наманган вилоятида тўқимачилик йўналишида 250 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар. АҚШ, Европа, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатлар бозорларига мўлжалланган ип-калава, момиқ сочиқ, уй-текстиль маҳсулотлари, трикотаж, хом мато, бўялган мато ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга асосланган ушбу лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, 12-15 мингта янги иш ўрни яратилади.

Учрашув якунида Ўзбекистон томони лойиҳани ҳаётга татбиқ этишнинг барча босқичларида, шунингдек, янги инвестиция ташаббусларини ишлаб чиқиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон минтақалари ва Туркиянинг Хат...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Турки...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари JBI...

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Японияга ташрифи доирасида кеча Токио шаҳрида Ўзбекисто...

Москвада Россия-Ўзбекистон Ишбилармонлар...

Кеча Россия Савдо-саноат палатаси биносида Россия-Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгашининг кен...

Сўнгги янгиликлар