Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Ноябрь/2022   Инвестициялар

ИТСВ: Жанубий Корея компаниялари Қашқадарё вилояти ЭИЗга қизиқиш билдирмоқда

ТОШКЕНТ, 28 ноябрь. /Дунё» АА/. Қарши шаҳрида Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (ИТСВ) Қашқадарё вилояти бошқармаси, Эркин иқтисодий зона дирекцияси раҳбарияти ҳамда «SK Nexilis Co. Ltd» (Жанубий Корея) компаниясининг глобал кенгайтиришни режалаштириш гуруҳи менежерлари Ли Терин ва Ли Жимин иштирокида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


ИТСВ маълумотига кўра, учрашувда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кореялик ҳамкорларни жалб этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Жанубий кореялик ҳамкорларга ЭИЗда яратилган шарт-шароитлар, инфратузилмавий имкониятлар, хорижий инвесторларнинг қулай фаолият юритиши учун берилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қўшма ва хорижий корхоналар фаолиятини ташкил этишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Жанубий кореялик ҳамкорларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилиб, инвестиция лойиҳаларини қуриш, ишга тушириш ва келгусида фаолият юритиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлик билдирилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар истиқболли инвестициявий таклифларни ўрганиш мақсадида турли форматларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Мавзуга оид

СПЕКА иштирокчилари Олмаотада ҳаморлик с...

16-17-ноябрь кунлари Олмаотада БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий ком...

ИТСВда энергетика соҳасида ҳамкорликни к...

Ўзбекистон Бош вазириниг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев к...

Нукусда технопарк ташкил этилади...

«Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки ташкил эт...

Сўнгги янгиликлар