Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


13/Август/2021   Инвестициялар

ИТСВ: Тадбиркорларнинг ҳеч бир мурожаати эътиборсиз қолмайди


ТОШКЕНТ, 13 август. /«Дунё» АА/. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар ва инвесторлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш Штаби фаолиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ИТСВ маълумотларига кўра, тадбирда 30 нафардан зиёд ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Брифинг давомида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов Штаб фаолияти ва унинг натижалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу йилнинг 20 июлидан 10 августига қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман ва Бош вазир қабулхонаси колл-марказлари мутахассислари томонидан тадбиркорлар мурожаатлари туну кун давомида қабул қилинди.

Мурожаатларни, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги расмий саҳифалари орқали ҳам юборилиши мумкин эди.

Вазирлик ҳамда идоралар ходимлари ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан келиб тушган мурожаатлар устида иш олиб борилди. Шу каби гуруҳлар мамлакатнинг ҳар бир вилоятида фаолият юритди.

Штаб фаолияти давомида жами 15 минг 309 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 13 минг 941 тасини хусусий характердаги масалалар ташкил этди.

Штаб мутахассислари келиб тушган мурожаатларнинг батафсил ўрганилишини назорат қилмоқда.

Вилоятлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (1 минг 564), Сурхондарё (1 минг 395), Тошкент (1 минг 357), Қашқадарё (1 минг 288) ва Фарғона (1 минг 250) вилоятларидан келиб тушган.

Бугунги кунга қадар келиб тушган мурожаатларнинг 81,1 фоизи ўрганилди. Штаб ходимлари аниқланган ҳар бир масалани ҳал этиш бўйича фаол иш олиб бормоқда, бу эса тадбиркорларнинг бирорта ҳам муаммоси эътибордан четда қолмайди, деган хулосага келишга сабаб бўлмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Штаб фаолиятини ёритиш бўйича брифинглар мунтазам равишда ўтказилади.

Мавзуга оид

ИТСВ: Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватга...

Кеча Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ)да Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватга эг...

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ҚТЭ соҳа...

Ўзбекистон энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия (ҚТЭ ) соҳасидаги тендерлар якунл...

Ўзбекистон ва Венгрия компаниялари Жизза...

Тошкентда BMB Trade Group ва Kiss Group (Венгрия) компаниялари ўртасида Жиззах шаҳрида кун...

Сўнгги янгиликлар