Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


25/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакиллари Эркин савдо тўғрисидаги Битим лойиҳаси бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олдилар


ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ)  видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида Эркин савдо тўғрисида битим лойиҳаси юзасидан навбатдаги сессиялараро музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ИТСВ маълумотига кўра, музокараларда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг Эркин савдо битимлари бўйича бош директори Янг Ги Ук иштирок этди.

Томонлар Битим лойиҳасини кўриб чиқдилар ҳамда айрим товарларга қўлланаладиган тариф чекловларини соддалаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Музокаралар чоғида жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган 1-тур музокаралар якунида ҳужжат лойиҳасини келишиш жараёнида эришилган сезиларли ютуқлар, шунингдек, икки мамлакат экспертларининг юқори профессионаллиги қайд этилди.

Мулоқот якунида яқин келажакда амалий натижаларга эришиш мақсадида музокараларни жадаллаштиришга келишилди. Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида музокара жараёни ҳамда тегишли ишлар доирасида ўтказиладиган тадбирлар жадвали белгилаб олинди.

Мавзуга оид

Буюк Британияда Лондон фонд биржаси била...

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси Лондон фонд биржасининг бирламчи бозорлар депа...

Ўзбекистон ва Нидерландия вакиллари чорв...

Кеча Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Нидерланди...

Ўзбекистон элчиси Брюсселда мамлакатимиз...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг "Picanol Group" ...

Сўнгги янгиликлар