Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги иқтисодий шериклик янги босқичга кўтарилмоқда

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 4-йиғилиши видеоконференция шаклида ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, йиғилишда Ўзбекистон томонидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев, Ўмон томонидан эса - ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шайх Халифа бин Али Ал-Харисий ҳамраислик қилди.

Тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбир кун тартибига инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-технологик ҳамкорлик, шунингдек, туризм, транспорт, инсон ресурслари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш масалалари киритилди.

Муҳокама чоғида йиғилиш иштирокчилари кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг ўсиш нуқталарини аниқлаб, истиқболли йўналишларда янги қўшма лойиҳалар, дастурлар ва ташаббусларни илгари суриш механизмларини келишиб олишди.

Нефть ва газ, кимё, энергетика ва электротехника саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, туризм ва бошқа соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро савдони ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Савдо айланмасини ошириш имкониятларини биргаликда ўрганиш, мавжуд савдо тўсиқларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.

Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш ва тадбиркорларни қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш бўйича биргаликда ишлашга ўзаро тайёрлик билдирилди. Икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги шерикликнинг устувор йўналишларини кўриб чиқиш ва янги бизнес ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишни амалий қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Умумий қиймати қарийб 200 миллион долларга тенг бўлган инвестициявий лойиҳаларни амалга оширган «UzOman Capital» ўзбек-ўмон инвестиция компанияси фаолияти эътироф этилди. Томонлар ўмонлик ва хорижлик инвесторларнинг сармояларини жалб этиш мақсадида яратилган мазкур самарали қўшма платформадан фаол фойдаланишга келишиб олдилар.

Транспорт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, туризмга инвестициялар жалб қилиш, туристик алмашинув дастурларини биргаликда йўлга қўйиш, йўловчи ва юк оқимларини кўпайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва икки мамлакат ўртасида маданий алмашинувни кенгайтиришга қаратилган икки томонлама тадбирлар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган ҳар бир соҳада келгусида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувлар акс этган баённома имзоланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда мавжуд ёғ-мой саноатидаги қ...

Бу ҳақда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Украина онлайн форуми давомида «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси раи...

Саудия Арабистонидан муносабат: Бизнесда...

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов “АCWА Power” (Саудия Арабистони) компанияси бошқарув ке...

Кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бў...

Кеча Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича му...

Сўнгги янгиликлар