Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: Ўзбекистон халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликни изчил кенгайтиради


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Халқаро молия корпорацияси (ХМК) бошқарувчи директори Махтар Диоп билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) манбасига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон ва ХМК ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Махтар Диоп Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар кўлами ва суръатларига юқори баҳо бериб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга содиқлигини билдирди.

ХМК раҳбариятига молия бозорини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда кўрсатилаётган маслаҳат ва техник ёрдам учун миннатдорлик билдирилди.

Ўзбекистонда муқобил энергетика ва кимё саноати соҳаларида кенг кўламли лойиҳаларни илгари суришда ХМК нинг ўрни юқори баҳоланди.

Мулоқот чоғида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни жалб этишни назарда тутган ҳолда аралаш молиялаштиришнинг инновацион воситаларини жорий этишда ХМКнинг техник ёрдамини жалб этиш масаласи муҳокама қилинди.

ХМК раҳбарияти шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки томонидан бошқариладиган Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси фаолиятида молиялаштириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда техник ёрдам кўрсатиш орқали иштирок этишга қизиқиш билдирди.

Томонлар Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, шунингдек, бу йўналишда ХМКнинг янги воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Муқобил энергия соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишнинг муваффақиятли тажрибасини бошқа соҳаларга, жумладан, соғлиқни сақлаш, таълим, жамоат транспорти, қаттиқ чиқиндиларни бошқариш ва уй-жой коммунал хўжалигига ёйишда ХМК ёрдамини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, корхонани молиялаштириш механизмини жалб этиш орқали ахборот технологиялари соҳасидаги бошланғич лойиҳаларни илгари суриш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Учрашув якунида муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида амалий ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Мавзуга оид

Коронавирус пандемияси оқибатларига қарш...

С.Умурзоқов раҳбарлигида грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштириш манбаларини жалб...

ИТСВ ва Россия Стратегик ташаббуслар аге...

Москва шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва та...

ИТСВда Оролбўйи минтақаси учун Инсон ха...

Ўзбекитон ИТСВ вазирининг ўринбосари Бадриддин Обидов «TMC Education Corporation Ltd» кор...

Сўнгги янгиликлар