Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Иқтисодий дипломатия

ИТСВ: Ўзбекистон-Испания ҳамкорлигини чуқурлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Испания элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Маркос Гомес Мартинесни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида икки давлат ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Сўнгги 5 йилда икки тарафлама иқтисодий муносабатларнинг натижаларини, хусусан, ўзаро савдо ҳажми икки баробар ошганини ҳамда Ўзбекистонда қўшма корхоналар сони қарийб икки карра кўпайганини қайд этиб, томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш учун фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжудлигини эътироф этдилар.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, энергетика, инфратузилмавий қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имкониятлар борлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Испания ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси бу борада самарали восита эканлиги қайд этилди. Томонлар яқин вақт ичида Тошкент шаҳрида Комиссиянинг биринчи йиғилиши ва унинг доирасида бизнес-форумни ўтказишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида муҳокама қилинган ташаббус ва ҳамкорлик йўналишларини илгари суриш бўйича навбатдаги тадбирлар тўғрисида келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Испаниянинг янги тайинланган элчиси  Маркос Гомес Мартинес Ўзбекистон ТИВ раҳбарига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди.

Мавзуга оид

Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия ўртаси...

Кеча Будапештда Ўзбекистон Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи с...

Канадада Ўзбекистон ҳунармандлари маҳсул...

Тадбирда 30 дан ортиқ Канада компаниялари ва тадбиркорлари, шунингдек, Беларусь, Қозоғисто...

Туркия вице-президенти икки томонлама му...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзако...

Сўнгги янгиликлар