Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Ноябрь/2021   Инвестициялар

ИТСВ: Наманган вилояти саноатининг ривожланиши янги босқичга кўтарилмоқда

ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш, маҳаллий тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, ишчи гуруҳ дастлаб Янги Наманган туманида бўлди. Туманда Ўзбекистон Президентининг фармонига мувофиқ, мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кластер шаклидаги янги «Ойқирон» кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Тадбиркорлар билан очиқ учрашув чоғида эълон қилинганидек, яратилаётган КСЗ майдони 10 гектар бўлиб, жами 80 та тенг участкаларга бўлинган. Саноат майдонларини сотиш жорий йилнинг 1 декабридан бошланиб, кимошди савдоси орқали амалга оширилади. Кимошди савдоси иштирокчилари ер участкаси мулкчиликка олинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мажбуриятларини ўз зиммаларига оладил. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш объектларида камида 50 та иш ўринлари яратилиши керак.

Таъкидланишича, ҳозирги пайтга келиб кимошди савдосида иштирок этиш учун 120 нафар тадбиркордан аризалар келиб тушган. Янги ташкил этилган КСЗ ҳудудида келгусида жойлаштириш учун умумий миқдори қарийб 50 миллион долларга тенг бўлган 53 та инвестициявий лойиҳаси ишлаб чиқилди. Янги ташкил этилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларида таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари учун мебель маҳсулотлари ва унинг бутловчи қисмлари, аксессуарлар ва тайёр мебель маҳсулотлари, офис ва хонадон учун мебеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва жами 1 минг 100 га яқин иш ўрни яратилади.

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов ишбилармонлар олдида сўзга чиқиб, Наманган вилоятида амалга оширилаётган ушбу ташаббусни мамнуният билан олқишлади ва тадбиркорларни яратилаётган КСЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам берилишига ишонтирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасидан жозибадор инвестициявий лойиҳалар ташаббускорларига лойиҳа қийматининг 30 фоизигача бўлган миқдорда молиявий ёрдам ажратилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Учрашув давомида вилоят тадбиркорлари саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ турли масалаларни муҳокама қилиш, саволлар бериш ва бизнес-ғоялари билан бўлишиш имконига эга бўлдилар. Маҳаллий тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар ўз фаолияти давомида дуч келадиган муаммоли масалалар ҳам тилга олинди. Ишчи гуруҳ томонидан билдирилган мурожаатлар ҳар томонлама кўриб чиқилди ва ҳар бир ҳолатни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Мутасадди раҳбарларга кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича тезкор ва самарали чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Ишчи гуруҳ Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида ташкил этилган «Баркамол Авлод» кичик саноат зонасида ҳам бўлди. Ташриф давомида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларнинг қисқача тақдимоти ўтказилди, шунингдек, КСЗни ишга туширишни жадаллаштириш ва инвестициявий лойиҳалар ташаббускорларига амалий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу ерда ҳам тадбиркорлар ва лойиҳалар ташаббускорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, кўтарилган ҳар бир масаланинг энг самарали ва тезкор ечими ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид

Нукусда технопарк ташкил этилади...

«Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки ташкил эт...

Ўзбекистонда хориж капитали асосида фаол...

Давлат Статистика қўмитаси Ўзбекистонда хориж капитали асосида фаолият кўрсатадиган корхо...

“Ўзбекистоннинг барқарор ривожи учун ин...

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Ўзбекистоннинг барқарор ривожи учун инновацияла...

Сўнгги янгиликлар