Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Сентябрь/2022   Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги

Италиядан табрик: Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Ўзбекистонда аграр соҳада амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда давом этади

РИМ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (ИФАД) Ўзбекистон бўйича масъул директори Фиди Ражонсон давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ўзбекистонликларга байрам табригини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


– Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси номидан Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан самимий табриклайман ва энг эзгу тилакларимни билдираман.

2011 йил Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасига қўшилганидан буён муҳим ҳамкоримизга айланди.

Ушбу халқаро жамғарма Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш йўлидаги тарихий қадамларига ҳисса қўшиб келмоқда.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Ўзбекистонда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар қаторида инклюзив ва барқарор озиқ-овқат тизимини ривожлантиришдаги мақсадларини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдираман.

Мазкур халқаро жамғарма Ўзбекистонда қишлоқ жойларда фаровонликни ошириш, кичик ишлаб чиқарувчиларнинг турмуш даражасини юксалтириш ва қишлоқ аҳолиси, аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга қатъий интилади.

Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!

Мавзуга оид

Италиядан табрик: Ўзбекистонда амалга ош...

Италия жамоатчилиги вакиллари 1 сентябрь – Мустақиллик куни муносабати билан ўзбекистонлик...

Малайзияда Ўзбекистон мустақиллиги санас...

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори б...

Хитойдаги ватандошлар Ўзбекистон мустақи...

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан Хитойдаги ватандошларимиз...

Сўнгги янгиликлар