Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Италияда таҳсил олаётган ватандошлар конституциявий ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватламоқда

РИМ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Италиянинг Сапиенца университети магистратура босқичи талабаси Иброҳимжон Жўрабоев Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича бошланган жараён ҳақидаги фикрларини билдирди,  деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири


- Мамлакатимизда бошланган йирик сиёсий жараён - конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги хабарлар Италияда ҳам кенг тарқалиб, катта қизиқиш уйғотмоқда.

Конституция ҳар бир жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, манавий ва бошқа йўналишлардаги қоидалар ва мақсадлар тўғрисидаги бир келишувидир. 2016 йилда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бошланган сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, иқтисодиёт ва бошқа йўналишлардаги ислоҳотлар ҳозирги даврга келиб қонуний ва конституциявий ислоҳотларни ҳам талаб қилмоқда.

Айтиш жоизки, 20 июнь куни давлатимиз раҳбари  Конституциявий комиссия аъзолари, халқ ва ҳукумат вакиллари билан учрашувда Бош қомусимизга киритиш учун муҳим ташаббусларни  илгари сурди. Президентимиз Янги Ўзбекистон деган сиёсий лойиҳа, демократик мақсад ўзгармаслигини ва Ўзбекистон 2016 йилда ўзи танлаган йўлидан ортга қайтмаслигини таъкидлади.
Бу эса биз, ёшларда келажакка бўлган ишончни янада мустаҳкамламоқда.

Мавзуга оид

Екатеринбургда ўзбекистонлик талабалар в...

Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Урал федерал округида таҳсил олаётган ў...

Малайзиядаги ватандош: Конституциявий ис...

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги К...

Франциядаги ватандош: Бугунги кунда тўла...

Ўзбекистонда бошланган конституциявий ислоҳотларни ЮНЕСКО Бош қароргоҳида фаолият юритиб к...

Сўнгги янгиликлар