Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Октабрь/2022   Илм-фан

Истанбулда давра суҳбати бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 18 октябрь. /«Дунё» AА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси  “Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик”, “Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамияти сингари диаспора ташкилотлари ва “Юлдузпермит” консалтинг ширкати билан ўзаро ҳамкорликда Айдин университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик фаол талабалар ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар иштирокида давра суҳбатини ташкил қилди,  деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбир ибтидосида мазкур таълим юрти ректорининг ўринбосари профессор Зафер Аслан икки мамлакат ўртасида таълим соҳасида жадал ривожланаётган ҳамкорлик масаласига атрофлича тўхталар экан, ушбу ўқув муассасасида 120 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олаётганини айтди. У таълим йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари тобора равнақ топаётганидан мамнуният билдирди.

Ўз навбатида, Бош консул А.Агзамходжаев тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда барқарор ривожланиш, ёшларни муносиб ҳаёт кечириши мақсадида таълим, илм-фан маданият ва маънавият тараққиётини таъминлашга йўналтирилган ислоҳотлар, буларга Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларда ҳам алоҳида эътибор берилаётганлиги тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Шунингдек, консуллик муассасаси раҳбари ёшларни хорижда бўлиб турган даврда ўзбек халқи маданияти, тарихи, урф-одати ва санъатининг инсонпарварлик жиҳатларини кўрсатиш орқали яхши ном қолдиришга эътиборни қаратиш, шунингдек, республиканинг турли соҳалардаги муваффақиятларини кенг тарғиб қилишда ҳисса қўшишга даъват қилди.

Шу мақсадда ёшларга Бош консулхона билан ҳамкорликда маданий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш таклиф қилинди.

“Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик” жамияти раҳбари Чокай Кочар ўз ташкилотига асос солиниши тарихи, мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб берди.

“Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамияти раҳбари Озода Исломова Туркияда мураккаб аҳволга тушган аёлларимизга кўрсатаётган кўмаги ҳақида атрофлича сўзлаб берди.

Истанбулдаги барча олий ўқув юртларидаги ўзбекистонлик талабаларни янада жипслаштириш, Бош консулхона томонидан ёшлар учун футбол ва шахмат каби спорт мусобақалари ташкил қилиш, ёз мавсумида Туркиядаги меҳмонхоналарда меҳнат фаолияти юритиш ҳамда ўқишдан бўш вақтларида Истанбулдаги туристик зоналарда гидлик қилиш учун  ишга жойлаш каби масалаларда кўмак кўрсатилишига келишиб олинди.

Ташқи меҳнат миграциясининг Истанбулдаги вакили Абдураҳмон Муҳамедов ваколатхона фаолияти, унинг  мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашди. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари бўйича мамлакатимиз ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар ва ислоҳотларнинг мазмун ва моҳияти билан яқиндан таништирди.

Учрашув савол-жавобларга ҳам бой бўлди.

Мавзуга оид

Ёшлар Академиясининг Стартаплар платформ...

Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси вакиллари Исроилнин...

Ўзбекистон талабалари Японияда архитекту...

Бу каби масалалар Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ва Фукуи университети вакилларининг...

Ўзбекистон тарихида биринчи электрон дип...

Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти бакалавр бити...

Сўнгги янгиликлар