Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Июнь/2022   Ватандошларимиз

Истанбул шаҳри Бинклич репатриация маркази раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан кеча Истанбул шаҳар ҳокимлиги Миграция идоралари дирекцияси Бинклич репатриация маркази бошлиғи Сечкин Буғдай, масъул ходимлари  ҳамда  бўлим бошлиқлари Гюрсель Динч ва Метин Юртсевераҳбарияти билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбир консуллик ваколатхонасининг хизмат кўрсатиш округи ҳудудида мавжуд репатриация марказларида сақланаётган, мезбон мамлакат қонунчилиги талабларини бузиш ҳамда бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, ваколатли идораларнинг уларга доир қарорлар қабул қилиш жараёнларини тезлаштириш юзасидан ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида ташкил этилди.

Учрашувда фуқароларимизга доир масалаларни ўз вақтида ва ўзаро ахборот алмашиш асносида кўриб чиқиш ва ҳал этишга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, марказга келтирилган фуқароларимиз тўғрисида Бош консулхонага тезкор маълумот тақдим этиш, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатиш мақсадида консулхона ходимларига учрашувлар ўтказиб бориш учун зарур шароитлар яратиб бериш сўралди.        

Марказ бошлиғи Сечкин Буғдай Ўзбекистон Бош консулхонаси  таклифларини қўллаб-қувватлади ҳамда таъкидланган масалаларни юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши, Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ масалаларни қисқа муддатда қонуний ҳал этиб бориш мақсадида консуллик муассасаси билан яқин ҳамкорликда иш ташкил этилишини билдирди.

Мавзуга оид

Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат фаолияти ...

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари томонидан ўзбекистон...

Мисрда мушкул аҳволга тушиб қолган мамла...

Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси ва Мисрда яшааётган фаол юртдошларимиз сайъ-ҳар...

Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консул...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тиз...

Сўнгги янгиликлар