Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Март/2023   Иқтисодиёт

ИССВ: Ўзбекистон ва Франция инвестиция ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

ТОШКЕНТ, 26 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва чет элдаги фуқаролар ишлари бўйича делегат вазири Оливер Бешт ўртасида видеоконференция тарзида кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил ноябрь ойида Францияга амалга оширган расмий ташрифининг аҳамияти ҳамда у икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга кучли туртки бўлганлиги қайд этилди. Энергетика, сув таъминоти, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлик таъкидланди.

Томонлар Франциянинг «EDF», «Total Energies» ва «Voltalia» компаниялари билан биргаликда электр станцияларини қуриш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш жараёнини конструктив тарзда кўриб чиқдилар.

«Orano Mining» компанияси билан кончилик саноатида фойдали қазилмаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватларини ошириш, шунингдек, «Eiffage» ва «Suez» компаниялари томонидан Яккабоғ-Қарши магистрал сув қувури қурилиши лойиҳаси бўйича ишларни бошлашни жадаллаштириш, Тошкентда сув таъминоти лойиҳаларини амалга оширишда эришилаётган сезиларли муваффақиятлар қайд этилди.

«Alstom» ва «ATR» компаниялари билан транспорт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришнинг драйвери ҳисобланаётган икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида икки томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар жорий йилнинг апрел ойида «MEDEF International» Франция тадбиркорлари ҳаракати аъзоларининг қўшма бизнес-форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришига ва май ойида Тошкентда Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олдилар.

Музокаралар якунлари бўйича муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро қатъий содиқлик билдирилди.

Мавзуга оид

Сирдарё иссиқлик электр станциясининг қу...

Якшанба куни Тошкент шаҳрида Сирдарё иссиқлик электр станциясида қуввати 1500 МВт буғ-газ ...

Пекинда Андижон вилоятида лойиҳаларни ам...

Бугун Пекин шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга о...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтис...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида ҳинд тадбиркори, «Curis Pharmaceuticals» компа...

Сўнгги янгиликлар