Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

03/Декабрь/2022   Жамият

Исроилдаги ватандош: Бош Қомусимиз Ўзбекистонда озод демократик жамият барпо этиш, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асоси бўлиб хизмат қилмоқда

ТЕЛЬ-АВИВ, 3 декабрь. /«Дунё» АА/. Исроилда вақтинча меҳнат қилаётган ватандошимиз Шаҳодат Ботирқулова Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзининг қутловини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


- Мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, барчамиз учун муқаддас Ўзбекистон Конституцияси куни ҳар биримиз учун фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган айёмга айланган.

Бош Қомусимиз юртимизда озод демократик жамият барпо этишнинг, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам  қонуний асоси, озод ва эркин ҳаётимизнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, сўнгги олти йилда Ўзбекистонда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Буни мен каби  хорижий давлатларда ишлаётган  ватандошлар жуда яхши ҳис қилмоқда. 

Муҳтарам Президентимиз Шавқат Мирзиёев «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган сўзлари бугун амалда ўз тасдиғини топаяпти.

Биз халқимиз шундай қонуний кафолат олганидан бахтиёрмиз!

Сизларга оилавий бахт ва мустаҳкам соғлик тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Байрамимиз яна бир бор муборак бўлсин!

Мавзуга оид

Барқарор ривожланиш мақсадлари ва барқар...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ташқи ишлар вазирлиги...

Жанубий Корея вакиллари билан пандемия ш...

Бугун мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат...

Туркия элчиси Гулистондаги Ҳалима Худойб...

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига Туркиянинг...

Сўнгги янгиликлар