Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Маданият

Исроилда замонавий ўзбек миниатюра санъати намуналари намойиши бўлиб ўтмоқда


ТЕЛЬ-АВИВ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Исроилнинг Тель-Авив-Яффа ва Умм ал-Фаҳм шаҳарларида ўзбек миниатюра санъати мактаби вакили  Давлат Тошевнинг кўргазмалари очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

25 декабрга қадар давом этадиган кўргазмалар “Um el-Fahem Art Gallery” санъат галереяси кўмагида ташкил этилди.

Ўзбек миниатюра санъати асарлари Исроил жамоатчилиги, ижодий ва ишбилармон доиралари, шунингдек, мазкур давлатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари орасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.

Кўргазма меҳмонлари ўзбек миниатюра санъати асарлари муаллифи билан мулоқот қилиш имконига эга бўлди, шунингдек, Бухоро миниатюра ва ҳаттотлик мактабининг қадимий анъаналари, замонавий Ўзбекистон ҳудудида ислом маданиятининг ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишди.

Ўзбек рассоми ижоди ва унинг ишлари Қуддусдаги Ислом санъати музейи директори Гилад Ливиан ва исроиллик мутахассисларга тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Исроил ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланадиган 2022 йилда қатор қўшма маданий тадбирлар, жумладан, Ислом санъати музейида Давлат Тошевнинг шахсий кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид

Маданият вазири туркиялик бир гуруҳ олим...

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркияга сафари доирасида турки...

Саудия Арабистони кутубхоналарида Моваро...

Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг (САП) Ахборот ва араб-...

Ўзбекистон «Ипак йўли дурдонаси» халқаро...

Кеча Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигид...

Сўнгги янгиликлар