Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Февраль/2022   Тадбирлар

Исроилда Ўзбекистоннинг биринчи фахрий консули аккредитациядан ўтди

ТЕЛЬ-АВИВ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча Исроил ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистоннинг фахрий консули Сари Цвини расмий аккредитациядан ўтказиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Исроил томонидан тадбирда Исроил ташқи ишлар вазирлиги давлат  протоколи  раҳбари Гиль Хаскель, Евроосиё ва Болқон  ишлари бўйича бюроси раҳбари Симоне Хальперин, Исроил хорижий фахрий консуллар корпуси дуайени Гад Проппер ва бошқа расмий кишилар иштирок этди.

Сари Цвига Ўзбекистон ҳукумати номидан консуллик патенти тақдим этилди ва икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи марта мамлакатимизнинг фахрий консули лавозимига Исроил фуқароси тайинлангани қайд этилди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон томонининг дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган интилиши ва бу йўлдаги саъй-ҳаракатларини намоён этаётгани таъкидланди.

Маросим Ўзбекистон ва Исроил ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган кунларда ўтказилганида ҳам алоҳида рамзий маъно борлиги қайд этилди.

Исроил ташқи ишлар вазирлигининг Евросиё ва Болқон ишлари бўйича бюроси раҳбари Симоне Хальперин Исроил томони Ўзбекистон билан ҳамкорликни қадрлашини, икки томонлама кун тартибини амалий қадамлар ҳамда тадбирлар билан тўлдиришга катта аҳамият бераётганини айтиб ўтди.

Хусусан, Исроил ташқи ишлар вазирлиги жорий йил «МАШАВ» халқаро тараққиёт соҳасидаги ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш тўғрисидаги қарор қабул қилгани ҳақида сўз юритди.

Сари Цви Ўзбекистондаги кўп йиллик фаолияти тажрибасига асосланиб, Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, «халқ дипломатияси» доирасида таълим алмашинуви ва ўзаро алоқаларни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш ниятида эканини таъкидлади.

Сари Цви «Сари Цви Трейд Лтд.» компаниясининг эгаси ва раҳбари ҳисобланади. Компания тижорат операциялари ва савдо-воситачилик хизматлари соҳасида фаолият юритади.

У Ўзбекистондаги 30 йил фаолияти давомида республиканинг расмий, жамоат ва ишбилармон доиралари вакиллари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Евроосиё иқтисодий ком...

Бугун Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) биносида Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов ЕИК ҳ...

Жанубий Кореянинг Шимолий иқтисодий ҳамк...

орея Республикаси Президенти ҳузуридаги Шимолий иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси Пак Чон...

Ўзбекистон вакили Парламентлараро Иттифо...

26-27 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Парламентлараро Иттифоқ...

Сўнгги янгиликлар