Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Апрель/2020   COVID-19

ISO томонидан тиббиёт ходимлари иш фаолиятини яхшилаш бўйича янги стандарт ишлаб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) тиббиёт ходимлари учун клиник ўқув муҳити сифатини оширишга қаратилган Халқаро семинар (IWA) ишлаб чиқиш лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


«Тиббиёт мутахассислари учун клиник ўқув муҳитининг сифати – талаблар» – IWA 35 асосан ҳамшира ва ўрта тиббиёт ходимларига мўлжалланган бўлиб, дунё бўйлаб тиббиёт ходимлари учун клиник ўқув муҳити сифатини таъминлашга бўлган глобал ёндашувни таклиф этади.

ISO ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича гуруҳ раҳбари Саллий Свиндвуд фикрича, кўплаб мамлакатларда тиббиёт ходимларининг 50 фоизга яқинини ҳамширалар ташкил қилишини қайт этди. Бу глобал миқёсда тиббий мутахассислар танқислигини англатади.

“Илмий муассасаларда йиллар давомида малакали ҳамширалар тайёрлаш бўйича ишлар қилинган бўлса-да, клиник амалиётда бунинг имкони бўлмаяпти”, – дейди С.Свиндвуд. “Бироқ, миграция сабаб тиббиёт ходимлари тобора кўпроқ ва турли воқеа-ҳодисалар билан тўқнаш келишмоқда. Бундан шароитда айнан самарали клиник ёндашувнинг мавжудлиги қўл келади. Айрим мамлакатларда клиник ёндашувларни баҳолаш бўйича миллий тавсиялар бор, аммо баъзиларида бу тизим умуман мавжуд эмас, шу боис бу соҳада глобал даражада уйғунлашган стандартга эҳтиёж бор”.

Шунингдек, ҳамшира ва ўрта тиббиёт ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир стандарт ишлаб чиқилмоқда. ISO 22956 деб юритилаётган ушбу стандарт Соғлиқни сақлаш соҳасини кадрлар билан таъминлашни ислоҳ қилишга қаратилган. Бунда тиббий ходимлар бемор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланади.

ISO нинг Техник қўмитаси раиси Вероника Музкиз Эдвардснинг таъкидлашича, COVID-19 пандемия, деб эълон қилингач, дунё ҳамжамияти беморларга ғамхўрлик қилаётган кўплаб ҳамшира ва ўрта тиббиёт ходимларга нисбатан янада юқори ҳурмат ва эътибор билан муносабатда бўла бошлади. Ҳамширалар ва ўрта тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари янада самарали бўлиши учун эса уларни қўллаб-қувватлаш, фаолиятда мослашувчанликни таъминлашга кўмаклашиш зарур. Бу беморларга йўналтирилган ва манзилли ёрдам кўрсатиш сифатига ижобий таъсир кўрсатади.

Ушбу икки ҳужжат расман эълон қилингач, соғлиқни сақлаш соҳасидаги юзлаб халқаро ISO стандартларининг ажралмас қисми сифатида талқин қилинади.

Мавзуга оид

Чартер рейслар орқали сўнгги уч кунда Ро...

25-27 май кунлари Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургга ташкил этил...

COVID-19: Ўзбекистонда сешанба куни коро...

Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 212 тага ортиб, умумий касал...

COVID-19: Ўзбекистонда жума куни коронав...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 112 киши ушбу касалликдан фориғ бўлган. ...

Сўнгги янгиликлар