Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Июнь/2020   Спорт

Ислом бирдамлик ўйинлари бошқа санага кўчирилди

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг спорт ва ёшлар масалалари бўйича вазири Меҳмет Муҳаррем Касапўғлунинг қайд этишича, Туркиянинг Кўниё шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган V “Ислом бирдамлик ўйинлари” 2021 йилнинг 10-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Йирик спорт тадбири 2021 йилнинг 20-29 август кунлари ўтказилиши керак эди. Бироқ, Пандемия туфайли Олимпия ва Паралимпия ўйинлари вақти сурилгани боис Ислом бирдамлик ўйинларини ўтказиш вақтига ҳам ўзгартириш киритишга тўғри келди.

Меҳмет Муҳаррем Касапўғлу бундай қарор қабул қилинишини изоҳлар экан, Токиодаги Олимпиада ва Ислом бирдамлик ўйинларининг бир вақтга тўғри келиши спорт федерациялари ва спортчилар учун ноқулайлик келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидлади.

“Биз тайёргарликни қизғин давом эттирмоқдамиз. Ишончим комилки, Ислом бирдамлик ўйинларини бошқа ҳамкорлар билан бирга юқори даражада ўтказишнинг уддасидан чиқамиз”, деди у.

Маълумот ўрнида, 2017 йил Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтган IV Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 15 та олтин, 17 та кумуш ҳамда 31 та бронза, жами 63 та медални қўлга киритган ҳолда 57 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни қўлга киритган эди.

Мавзуга оид

Испания: Мадрид Самарқанд яриммарафонини...

Испания пойтахтида мамлакатимиз элчихонаси томонидан Самарқанд яриммарафони хайрия тадбири...

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Тош...

Халқаро оғир атлетика федерациясининг тақвим режасидан ўрин олган Осиё чемпионати Тошкентг...

“Токио-2020” Олимпия машъаласининг эстаф...

“Токио-2020” Олимпия машъаласининг эстафетаси 2021 йил 25 март куни Фукусима префектурасид...

Сўнгги янгиликлар