Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Июль/2022   Сиёсат

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибиятида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

АР-РИЁД,  27 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегациянинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифи доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котибиятида конституциявий ислоҳотларга бағишланган "Конституциявий ислоҳотлар - Янги Ўзбекистонни барпо этиш сари муҳим кадам" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Тадбирда Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Тошкент Давлат юридик университети, шунингдек, ташкилот Бош котибининг ўринбосарлари ва ташкилот ҳузуридаги тузилма идораларининг раҳбарлари иштирок этдилар.

Давра суҳбати иштирокчиларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, хусусан, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий давлат, ёшлар масалалари бўйича киритилиши таклиф қилинаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги батафсил маълумотлар такдим этилди.

ИҲТ раҳбарияти ҳамда бўлинма раҳбарлари ўз чиқишлари давомида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, ўзларининг тегишли таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати, мазкур алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли йўналишлар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Тадбир якунида Ўзбекистонда ўтказилаётган конституциявий ислоҳотлар авваламбор халқ манфаатларига хизмат қилишиҳамда “Янги Ўзбекистон” равнақида муҳим омил бўлажаги давра суҳбати қатнашчилари томонидан алоҳида  таъкидланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриг...

Рамазони шариф эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-...

Туркия Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўлла...

Тошкентдаги «Hilton» меҳмонхонасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Тур...

Ўзбекистон Президенти фармацевтика ва эл...

Ўзбекистон Президенти фармацевтика ва электр техникаси саноатини ривожлантириш, уларнинг и...

Сўнгги янгиликлар