Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Май/2022   Иқтисодиёт

Ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида саноатни ҳамда ижтимоий-иқтисодий жабҳани жадал ривожланишини рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторингини ўтказмоқда

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги  вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ кеча жойларга чиққан ҳолда Тошкент вилоятининг саноат ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ҳамда уни жадаллаштиришни рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторингини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, саноат ишлаб чиқариши объектлари ва корхоналарига ташриф буюрилди, улар мисолида турли тармоқларнинг ривожланиш масалалари, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркорлар ва экспортчилар билан бевосита мулоқот орқали ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти жараёнида юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилишгани ҳолда уларнинг ҳал этилиши механизмларини ишлаб чиқдилар. Мазкур механизмларни бевосита жойларда амалга ошириш бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатмалар берилди.

Ҳудуд саноатини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ички бозорда талаб ортиб бораётган, асосан, импорт қилинадиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга инвестициялар жалб қилинишини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Шу муносабат билан, ҳудудий импорт таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш, аниқ товар турларини аниқлаш ва Тошкент вилоятида ана шундай турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, аҳолини инфратузилма ва ижтимоий хизматлари билан таъминлашдаги мавжуд муаммоларни инвентаризация қилиш, уларни бартараф этиш бўйича масъул раҳбарлар ва ижро муддатлари белгиланган ҳолда аниқ амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳозирги кунда ишчи гуруҳ вилоятдаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқишни давом эттирмоқда.

Мавзуга оид

Япониялик сармоядорлар билан Андижон вил...

Япониянинг «UMEKEN» компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция мулоқоти ташкил қилин...

Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокид...

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республи...

Ўзбекистон 7,4 миллион АҚШ долларига те...

Жорий йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатга қиймати 7,4 миллион долл...

Сўнгги янгиликлар