24/Январь/2022 Жамият
ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. “Ипак йўли” xaлқаро туризм ва маданий мерос университетида магистратура талабалари учун музейшунослик бўйича машғулотлар бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ушбу семинарлар ўқитувчиси дунёдаги энг яхши музейшунослик мутахасислардан бири - доктор Лесли Михельсендир.
Доктор Лесли Михельсен Гонолулудаги Исломий санъат, маданият ва дизайн музейида тўпламлар ва кўргазмаларнинг куратори бўлиб, Ислом дунёсининг тарихий ҳамда замонавий санъати тўпламини сақлаб қолиш учун масъул бўлган гуруҳни бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.M. Мирзиёев ташаббуси билан “Ипак йўли” xaлқаро туризм ва маданий мерос университетида жаҳонга машҳур санъат куратори Сара Раза бошчилигида магистрлар учун «Музейшунослик» ноёб дастури ишга туширилди.