Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Май/2022   Жамият

Ёшлар ШҲТ фаолиятига оид билимларини оширмоқда

ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар унивеситетида (ЎзЖОКУ) “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти тузилма доирасидаги ҳудудда барқарорликни таъминлашнинг асосий омили” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда сиёсатшунослик йўналишида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, эксперт ва талабалар, шунингдек ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққан экспертлар ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, мамлакатимизнинг ШҲТ фаолиятида тутган ўрни ва ташкилотдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотларни иштирокчилар эътиборига ҳавола қилди.

Анжуман талабалар учун халқаро муносабатлар ва дипломатия соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, кўникмаларни такомиллаштириш, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг талабалари билан мулоқот ўрнатиш, баҳс-мунозара олиб бориш маданиятини юксалтириш  ҳамда янги ғоя ва лойиҳалар ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан ўзига хос воқеа бўлгани баробарида уларнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти фаолиятига нисбатан қизиқиш ва билимларини оширишга кўмаклашди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси уч...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг...

Ўзбекистон билан ҳамкорлик умумий ва уст...

Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаг...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, м...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғи...

Сўнгги янгиликлар