Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида EDPF жамғармаси билан инвестициявий ҳамкорликнинг янги истиқболлари муҳокама қилинди


ТОШКЕНТ, 14 нроябрь. /“Дунё” АА/. Жума куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Қудратов видеоконференция шаклида Жанубий Корея Эксимбанкининг Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси (EDPF) раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, кун тартибига мувофиқ, мулоқот қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ долзарб масалаларга, шунингдек, янги истиқболли йўналиш ва соҳаларни ривожлантириш орқали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига бағишланди.

Корея Републикаси молия институтлари билан амалга оширилаётган инвестициявий шерикликнинг ўсиш суръатлари ошаётганлиги таъкидланди - соғлиқни сақлаш, фармацевтика, металлургия, машинасозлик, таълим, кимё саноати ва бошқа соҳаларда кенг кўламли лойиҳалар фаол амалга оширилмоқда, уларнинг аксарияти тугалланиш босқичида ёки аллақачон ишга туширилган.

Мулоқот чоғида Жанубий Корея томонига истиқболли йўналишлар – фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, биофармацевтик дори воситалари ишлаб чиқариш ва саноатнинг бошқа соҳалардаги янги лойиҳалар концепциялари кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Музокаралар якунида келгусида ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналиши сифатида Ўзбекистон – Жанубий Корея иқтисодий ҳамкорлиги доирасида шартномалар пакетини шакллантириш мақсадида тақдим этилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари устида биргаликда иш олиб бориш вазифалари белгиланди.

Маълумот учун: Жанубий Корея Эксимбанкининг Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси (EDPF) 2016 йил ташкил этилган. Жамғарма халқаро иқтисодий ҳамкорликни илгари суришга қаратилган инвестициявий, инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштиришнинг махсус механизми ҳисобланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 2020 йил салкам 88 трлн. сў...

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбек...

Мамлакатимизда ҳудудий саноат кластерлар...

Шу кунларда, хусусан, Наманганда тўқимачилик, Навоийда қурилиш материаллари, Тошкент вилоя...

ИТСВ: Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар...

Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Уму...

Сўнгги янгиликлар