Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Август/2021   Тадбирлар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифаси юклатилди

ТОШКЕНТ, 19 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг 18  августдаги қарори билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифаси юклатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига кўра, Агентлик жорий йил 19 июль куни давлатимиз раҳбарининг фармони билан ташкил этилган. Агентлик функцияларига тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолиятининг истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш, мамлакатда инвестиция муҳитини ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш киради.

Шунингдек, Агентлик томонидан халқаро методлардан фойдаланган ҳамда мунтазам сўровлар ўтказган ҳолда иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини шакллантириш ва доимий юритиш ҳамда шу асосда давлат органларининг инвестиция муҳитини яхшилаш, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиш бўйича фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш амалга оширилади.

Лазиз Қудратов 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Япониянинг Хосей университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, «Ўзинфоинвест» агентлиги директори вазифасида фаолият олиб борган.

2018 йил февраль ойида инвестициялар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари ва 2019 йил январь ойида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон вакили Парламентлараро Иттифо...

26-27 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Парламентлараро Иттифоқ...

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда ўтказилаётга...

АҚШнинг Миссисипи штатидаги «Camp Shelby» ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтаётган «Илғор жангч...

Ўзбекистан Тошкент – Лондон авиақатнови...

Бугундан бошлаб «Uzbekistan Airways» компанияси Тошкент – Лондон – Тошкент йўналиши бўйича...

Сўнгги янгиликлар