Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Август/2022   Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилигида бўлиб ўтган йиғилиш мебель саноатини ривожлантириш масалалари ва унинг истиқболлари муҳокамасига бағишланди

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов кеча видеоконференция алоқаси воситасида  ДСП ва МДФ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан йиғилиш ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги томонидан маълум қилинишича, тегишли идоралар ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирокида ушбу йўналишнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги жорий ҳолатни ўрганиш натижалари маълум қилинди. Хусусан, қуйидаги фактлар келтирилди: мамлакатимизда ДСП маҳсулотларига ўртача йиллик эҳтиёж 600000 кубометрни ташкил этади. Бу эҳтиёж маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва асосан Эрон, Туркманистон ва Россиянинг импортчи компаниялари томонидан қопланади. Ушбу мамлакатлардан 2020 йилда 81 миллион долларга 360 минг кубометр, 2021 йилда эса 136,5 миллион долларга 607 минг кубометр маҳсулот импорт қилинди.

Маълумки, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари доирасида сўнгги йилларда мамлакатимизда ДСП маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Бироқ маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳали ҳам хорижий аналоглар билан рақобатлаша олмайди. Бунинг сабаби ДСП ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё бўлган “Формалин 37%” ва «Карбамид-А»нинг юқори нархидадир. Шу муносабат билан мутасаддиларга вазиятни ўрганиш, хом ашё таннархини пасайтириш ва жаҳон бозоридаги ўртача нархлар билан уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида ДСП ва МДФ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 13 та объект фаолияти таҳлил қилинди. Улардан 7 таси тўлиқ қувват билан ишлаётгани, 6 та корхона эса муаммоларга дуч келаётгани аниқланди. Муҳокама давомида 4 та корхона бўйича тадбиркорларни ташвишга соладиган муаммоларни ҳал қилиш йўллари топилди.

Мулоқот давомида ишлаб чиқарувчиларнинг мурожаатлари тингланди. Мамлакатда ДСП ва МДФ ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳар бир эълон қилинган муаммонинг ечими алоҳида назоратга олинди.

Мавзуга оид

ИТСВ: Давлатимиз раҳбарининг Самарқанд в...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов 17 апрель куни вазирликлар, идоралар...

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуёш фо...

Бугун Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати 180-220 МВт бўлган қуёш фотоэл...

Наманган ва Қашқадарё вилоятларининг экс...

2020 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан 11 мин...

Сўнгги янгиликлар