Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Апрель/2022   Тадбирлар

“ИННОПРОМ. Марказий Осиё”: Йирик инвесторлар ва юқори даражадаги меҳмонлар платформаси

ТОШКЕНТ, 25 апрель. /«Дунё» АА/. 25-27 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган турли соҳа вакилларининг профессионал мулоқоти учун яратилган ушбу ноёб майдонча Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий, саноат ҳаётидаги яна бир кенг кўламли воқеадир.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад саноат соҳасидаги энг янги технологиялар ва ишланмаларни тарғиб қилиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, битимлар тузиш ва натижада саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир.

 

2021 йил ўтказилган биринчи кўргазмада нима бўлган эди?

Ўтган йил 5-7 апрель кунлари биринчи марта «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» ташкил этилган эди. Унда Ўзбекистон, Россия, Франция, Германия, Чехия, Япония, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва бошқа давлатларнинг ҳукумат ва ишбилармон доиралари делегациялари иштирок этганди. Кўргазмага жами 10 мингдан ортиқ киши, шу жумладан, саноат ва молия компаниялари раҳбарлари, ҳокимият органлари, ишбилармонлар уюшмаларининг вакиллари келди.

Кўргазма натижаларига кўра, иштирокчилар пандемиядан кейинги даврда саноатни ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва истиқболли механизмлари, савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш йўллари, иқтисодий ўсишнинг омили сифатида саноат инновацияларини жорий қилиш имкониятларини белгилаб олдилар, шунингдек, икки томонлама ишбилармонлик алоқаларини ўрнатди.

Тадбирлар ва бизнес учрашувлар натижасида 3,2 миллиард долларлик инвестиция битимлари, экспорт ва импорт шартномалари ва келишувларга эришилди.

 

Иккинчи кўргазмада нима бўлади?

Бу йил Тошкент яна бир бор йирик инвесторлар ва юқори даражадаги меҳмонларни «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг инвестициявий ҳамда иқтисодий салоҳияти хусусида конструктив мулоқот қилишга таклиф этди.

Франция, Италия, Нидерландия, Ҳиндистон, шунингдек, бошқа давлатлар, жумладан, МДҲ мамлакатларидан 200 га яқин хорижий компаниялар ва 1300 дан ортиқ жисмоний шахслар тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди.

Ўзбекистонда ташкил этилаётган ушбу иккинчи кўргазма Марказий Осиё минтақаси ва унга чегарадош мамлакатлар учун анъанавий йиллик саноат кооперацияси майдончасини яратиб беради. Кўргазманинг асосий бўлимлари металлургия ва материаллар, саноат автоматизацияси, машинасозлик ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга бағишланади.

 

Тадбир сермазмун бизнес дастурига эга

Кўргазманинг бизнес дастури саноат кун тартибининг энг долзарб мавзулари бўйича 20 дан ортиқ ихтисослаштирилган сессияни ўз ичига олган.

Турли хил форматларда – панель мунозаралари, муҳокамалар, давра суҳбатлари ва бизнес учрашувларида иштирокчилар Марказий Осиёнинг кескин технологик ўсиш макони сифатидаги истиқболлари, шунингдек минтақа мамлакатларининг инвестициявий ва саноат салоҳиятини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлади.

Саноат ишлаб чиқариши ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликнинг асосий масалаларини қамраб олган кенг кўламли конгресс дастури ҳамда “В2В” алоқалар биржаси ҳам кўзда тутилган.

 

Йирик  ЭКСПО имкониятлар

Кўргазманинг ўзида 5 та - Ўзбекистон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон миллий экспозициялари, Россия ҳудудларининг 8 та (Москва шаҳри, Свердловск, Челябинск, Тула ва Нижний Новгород вилоятлари, Ханти-Манси автоном округи, Краснодар ўлкаси ва Татаристон Республикаси) бирлашган стендлари, 52 та компания, жумладан, Франциянинг Valeo, Cornerstone, Spectrum, SNF, Smoove, Alvarez & Marshal, TrendMicro, Integra, Венгриянинг Hungarian Water Treatment Cluster, Budapest Hydro ва Италиянинг Camozzi Pnevmatika компаниялари иштирокчи ёки ҳамиштирокчи сифатида ўз маҳсулотларини намойиш этиши режалаштирилган.

 

Ёшлар учун янги имкониятлар

Ёш мутахассислар ва талабалар учун «ИННОПРОМ университети» махсус лойиҳаси доирасида маърузалар ўтказилади. Йирик саноат компаниялари раҳбарлари, шунингдек, етакчи университетларнинг ректорлари замонавий ишлаб чиқаришни қандай қилиб бошқариш кераклиги ҳақида сўзлаб беради.

 

Ҳудудлар ўртасидаги бевосита мулоқотлар

Сиёсатдан узоқ бўлган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасининг формати бу сафар конструктивликнинг янги ранглари билан порлайди. Унинг асосий устуворлиги ҳудудлар ўртасидаги фаол мулоқотдадир. Бунга инвестициялар ҳажмининг ўсишига, янги лойиҳалар яратилишига, натижаларга урғу берган ҳолда ҳамкорлик қилишга алоҳида туртки сифатида қаралмоқда. Мулоқотнинг очиқлиги аллақачон янги босқичга кўтарилгани муҳимдир. Ўзбекистонга келган ҳар бир делегация ўз ташриф дастурига эга ва бу йил у фақат Тошкент шаҳри билан чегараланиб қолмайди. Ўнлаб дастурлар ва миссиялар, учрашувлар ва келишувларни манфаатлар кесишмаларини топиш истаги бирлаштирмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда "Twitter", "WeChat" ва "Вко...

Бугундан бошлаб мамлакатимизда "Twitter", "WeChat" ва "Вконтакте" ижтимоий тармоқларидан т...

V Халқаро конгрессда Ўзбекистон маданий ...

«Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда” мавзуси...

Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг т...

Бугун эрталаб Ўзбекистон пойтахтида «БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси (ГАТС)ни амалга ош...

Сўнгги янгиликлар