26/Март/2023 Конституциявий ислоҳотлар
ЖАКАРТА, 26 март. /“Дунё” АА/. Индонезияда истиқомат қилаётган ва мамлакатнинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар юртимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашларини билдиришмоқда:
Финансовый консультант компании “PT Aksi Visitama” компаниясининг молиявий маслаҳатчиси Ботиржон Раҳимов:
- Ислоҳотларда бевосита иштирок этиш, мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиш биз учун катта шараф ва ғурурдир. Биз ўз Ватандан узоқда бўлган ўзбекистонликларга ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларни беҳад қадрлаймиз.
Ватандошимиз Сабина Шайдуллина:
- Индонезияда яшаётган бўлсам-да Ўзбекистондаги ўзгаришларни, жумладан, Конституциямизга муҳим тузатиш ва қўшимчалар киритиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнини катта қизиқиш ва эътибор билан кузатиб бораяпман.
Шубҳасиз, Конституция бўйича умумхалқ референдумининг ўтказилиши давлатимизнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини янада барқарор ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар йўлидаги муҳим қадам бўлади. Олдинда турган референдум мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган жуда долзарб сиёсий воқеа бўлади.
Ватандошимиз Дилбар Мамаюсуфова:
- Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Конституцияда ўз аксини топишидан хурсанд бўламан.
Ижобий ўзгаришларга эришиш бизнинг умумий интилишимиздир. Улар бизнинг ҳаётимизни, жамиятимизни ўзгартириши баробарида инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилади.
Конституцияга кенг жамоатчилик иштирокида ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусларининг амалга оширилиши Ўзбекистонни янада демократик давлатга айлантириш ва халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.