Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Конституциявий ислоҳотлар

Индонезиядаги ватандош: Конституцияга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчаларнинг кенг жамоатчилик муҳокамаси орқали амалга оширилиши халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади

ЖАКАРТА, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқига Индонезияда истиқомат қилаётган ватандошимиз Мадина Назирова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.


– Бугунги ислоҳотларнинг жамиятимизни ижобий ўзгаришларига сабабчи бўлаётгани ҳамда улар инсон қадрини улуғлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шуни комил ишонч билан айта оламанки, ушбу ижобий ўзгаришларнинг Асосий қомусимизда қўйилаётгани, мамлакатимиз фуқароларининг Ўзбекистонда ёки хорижда бўлишларидан қатъий назар, кўп йиллик хоҳиш-иродасини ифодалайди.

Хусусан, Президентимизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқида Асосий қонунимизга киритиш бўйича ўртага ташлаган таклифларидан бири – “Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун зарур шароитларни яратади” мазмундаги таклифи ёшларимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун хизмат қилишига аминман.

Конституцияга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчаларнинг кенг жамоатчилик муҳокамаси орқали амалга оширилиши Ўзбекистонни янада демократик давлатга айлантиришга ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Мавзуга оид

Япониядан муносабат: Ўзбекистон Президен...

Ўзбекистон Президентининг Конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган учрашуви бўйича ...

Италиядаги ватандош: Конституция миллат ...

Италиянинг «Ла Сапиенца» университети талабаси, ватандошимиз Моҳичеҳра Хурсанова «Дунё» А...

Новосибирскдан муносабат: Конституцияга ...

Ўзбекистон Президенти томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашув...

Сўнгги янгиликлар