Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Март/2023   Саналар

Индонезияда Наврўз байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

ЖАКАРТА, 20 март. /”Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Индонезиядаги элчихонаси томонидан ватандошларимиз ва маҳаллий ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида Наврўз байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Халқимизнинг кўҳна тарихи, шунингдек, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида яққол мужассам этган Наврўзи олам байрами ҳақида, унинг мамлакатимизда қут-барака ва тўкинчилик айёми сифатида ҳар йили кенг нишонланиши билан боғлиқ атрофлича маълумотлар тадбир иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича юртимизда референдум ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Конституциявий қонун лойиҳасига халқимиз томонидан билдирилган жами 222 715 та таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси қонун лойиҳасидан жой олгани алоҳида таъкидланди. Асосий қонунимизга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатламнинг манфаатлари инобатга олингани қайд этилди.

Мавзуга оид

Қирғизистон элчиси Муса Жаманбоев: Ўзбек...

Ўзбекистон ва Қирғизистон диломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқда...

Туркиядан табриклар: Анқарадан энг самим...

Наврўз байрами муносабати билан Туркия жамотчилиги томонидан юртдошларимиз номига самимий...

Жанубий Кореяда Ёшлар кунига бағишланган...

30 июнь – Ёшлар куни байрамига бағишланган Сеулдаги Ўзбекистон элчихонаси Жанубий Кореяда ...

Сўнгги янгиликлар