Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


11/Ноябрь/2020   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Иккинчи жаҳон урушида вафот этган ўзбекистонлик қаҳрамонларнинг хотираси Украинанинг Херсон вилоятида ёд этилди


КИЕВ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси вакиллари Херсон вилоятининг Скадовск тумани Благодатное қишлоғида бўлиб, Иккинчи жаҳон урушида вафот этган ўзбекистонлик қаҳрамонлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик хайкалини зиёрат қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Херсон вилояти давлат архиви департаменти директори Ирина Лопушинская билан учрашув давомида маълум бўлишича, 1931 йил мазкур вилоятга Марказий Осиё республикаларидан 4,5 мингдан зиёд аҳоли мажбуран кўчириб келтирилган бўлиб, уларнинг аксарият қисмини ўзбекистонликлар ташкил қилган.

Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан ўзбекистонликлар ҳарбий қисмлар сафида мардларча жанг қилган ҳамда уларнинг кўпчилиги кўпчилиги уруш майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Уруш қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида Благодатное аҳоли пунктида ёдгорлик ўрнатилган.

Элчихона ходимлари Херсон вилоятида яшовчи ўзбек диаспораси фаоллари, Украина мусулмонлари диний идораси ва туман мэрияси билан ҳамкорликда фашизмга қарши курашда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига бағишланган тадбир ўтказди.

Благодатное қишлоғида яшовчи 95 ёшли Раиса Белова билан суҳбат чоғида дипломатлар юртдошларимиз билан боғлиқ маълумотлар билан танишди. Суҳбатдош Херсон вилояти далаларида мардонавор меҳнат қилган ва фашизмга қарши жангларга биринчилардан бўлиб киришган қуёшли Ўзбекистон вакиллари ҳақидаги хотираларини сўзлаб берди.

Ташриф доирасида туман мэрияси билан 2021 йил баҳорида Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш доирасида кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда оммавий тадбирни ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбек дипломатлари Нидерландияда Иккинчи...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси Нидерландиянинг Амерсфорт шаҳри яқинид...

Германияда ўзбек аскарлари хотирасига ёд...

Мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонаси томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида...

Президент фахрийларни байрам билан табри...

Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бў...

Сўнгги янгиликлар