Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Ноябрь/2020   Жамият

Иккинчи жаҳон уруши даврида асирга олинган япон аскарларининг Ўзбекистондаги тақдири ҳақида «Сакура ифори» фильми суратга олинади

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбеккино» Миллий агентлигида Япония билан ҳамкорликда суратга олиниши режалаштирилган «Сакура ифори» кинолойиҳаси бўйича онлайн видео-конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.


Конференцияда агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, лойиҳа муаллифи Акбар Бектурдиев, япониялик таниқли режиссёр Сё Игараши, координатор Котаро Окада ва бошқалар қатнашди.

Онлайн-анжуманда режиссёр Акбар Бектурдиевнинг «Сакура ифори» картинасини япониялик режиссёр Сё Игараши билан ҳамкорликда суратга олиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, тадбирда лойиҳа учун Япониядан продюсерларни жалб этиш, фильмда иштирок этиш учун япониялик актёрлар учун кастинг ўтказиш борасида ҳам фикр алмашилди.

«Сакура ифори» кинокартинасида Иккинчи жаҳон уруши даврида асирга олинган япон аскарларининг Ўзбекистондаги тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Мавзуга оид

Наркотиклар савдоси ва уюшган жиноятчили...

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқа...

4 январь – Бутунжаҳон Брайль алифбоси ку...

Брайль алифбоси бўртиқ нуқталарга асосланган махсус алифбо бўлиб, кўзи ожиз инсонларнинг с...

Германия жамоатчилиги: "Ўзбекистонда COV...

“Дунё” ахборот агентлиги мухбири Германия эксперт ва таҳлил доиралари вакиллари ва журнали...

Сўнгги янгиликлар