Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2020   Жамият

Ички ишлар тизими хизматларида замонавий ёндашув


ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё»АА/. Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган галдаги ўқув-семинар шу мавзуга бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИКАнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Жамолиддин Туней ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Ўткирбек Муҳамедов ўқув машғулотидан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ҳамкорлик дастурига кўра, беш кун давомида “Ички ишлар тизими хизматларида замонавий ёндашув”, “Муаммоларни бошқариш”, “Ҳатти-ҳаракат таҳлили”, “Ижрони (ишни) баҳолаш: ривожлантириш ва жазо”, “Самарали алоқа ва ҳаракатлар” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилади.

Машғулотлар Туркия Полиция академияси бошлиғининг ўринбосари, 1-даражали полиция раҳбари Фотиҳ Инал ҳамда ушбу таълим муассасаси доценти Мустафо Яйла томонидан олиб бориляпти.

Мавзуга оид

Давлат тест маркази ETS ташкилотининг ра...

Давлат тест маркази АҚШдаги ETS ташкилоти расмий ҳамкорига айланди...

«Ахборот ҳамма учун» дастури Стратегик р...

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари ЮНЕСКОнинг «Ахборот ҳамма учун» да...

Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиа ...

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқ...

Сўнгги янгиликлар