Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Март/2022   Инвестициялар

Хорижий капиталнинг асосий қисми Ўзбекистоннинг саноат, савдо ва қурилиш соҳаларига жалб этилмоқда

ТОШКЕНТ, 17 март. /“Дунё” АА/. 2022 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 13 минг 531 тани, шундан қўшма корхоналар 6 минг 67 тани, хорижий корхоналар эса 7 минг  464 тани ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилишича, хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар сонининг кўплиги бўйича саноат  соҳаси (4 минг 121) етакчилик қилмоқда. Ундан сўнг савдо (3 минг 869), қурилиш (1 минг 122), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (726), ахборот ва алоқа (410), маҳсулот ташиш ва сақлаш (357), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш (216) жабҳаси ва бошқа соҳалар ( 2 минг 147) қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хорижий капитални энг кўп жалб этган минтақалар рўйхатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти етакчилик қилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда хориж капитали асосида фаол...

Давлат Статистика қўмитаси Ўзбекистонда хориж капитали асосида фаолият кўрсатадиган корхо...

ИТСВ: Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватга...

Кеча Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ)да Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватга эг...

ИТСВ: Тадбиркорларнинг ҳеч бир мурожаати...

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар ва ...

Сўнгги янгиликлар