Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Июнь/2021   Сайёҳлик

Хорижий давлатларнинг Москвада аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг турмуш ўртоқлари Бухоро, Самарқанд ва Тошкентга саёҳат қилди


МОСКВА, 5 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси томонидан мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти билан таништириш мақсадида Россияда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатия ваколатхоналари раҳбарларининг турмуш ўртоқлари учун саёҳат уюштирилди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Мамлакатимизга ушбу саёҳатни ташкил қилишда Туризм ва спорт, Транспорт, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари элчихонани қўллаб-қувватлади.

Делегация таркибига Арманистон, Филиппин, Испания, Колумбия, Словакия, Тунис, Туркия, шунингдек, Европа Кенгашининг дастур идораси вакиллари кирди.

Меҳмонлар беш кунлик ташриф доирасида республикамизнинг муҳим туристик масканлари, хусусан, Тошкент шаҳрининг тарихий ва замонавий меъморчилик мажмуалари, Марказий Осиёнинг энг йирик сиёсий ва иқтисодий маркази бўлган Бухоро шаҳрининг қадимий, муқаддас ва тарихий-маданий гўшалари, Самарқанд шаҳрининг Темурийлар даврида қурилган дунёга машҳур ёдгорликлари ва бошқа диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Делегация аъзолари Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида “келин салом” маросимида қатнашди, миллий фолклор ва рақслар, урф-одат ва анъаналар билан яқиндан танишди.

Мавзуга оид

“Ўзбекистон. Ислом қадамжолари”...

“Дунё” ахборот агентлиги томонидан суратга олинаётган ушбу туркумдаги видеороликларнинг би...

Тарихий Хива шаҳрининг гўзаллиги Украина...

Тарихий Хива шаҳрининг гўзаллиги Украина элчисини мафтун этди....

Хитойлик телеижодкорлар Ўзбекистон ҳақид...

Бу ҳақда мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонасида Хитой Марказий телерадиокомпаниясининг “C...

Сўнгги янгиликлар