24/Январь/2022 COVID-19
ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 25 январдан бошлаб хорижий давлатлардан Ўзбекистонга келадиганлар учун жорий этилган экспресс тест топшириш талаби бекор қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, хорижий давлатлардан келаётганларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши шарт эмас.